Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида таянч докторантурада ўқиш учун 08.00.02-макроиқтисодиёт мутахассислиги бўйича кириш имтиҳони ДАСТУРИ
7ноя

“Макроиқтисодиёт” тушунчаси. Макроиқтисодиёт фанининг объекти ва предмети.  Ишсизлик даражаси тушунчаси. Ишсизликнинг асосий шакллари. Ҳозирги даврда Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг асосий стратегик мақсадлари. Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари. Макроиқтисодиёт фанининг бошқа иқтисодий фанлар билан алоқаси. Макроиқтисодиётни тадқиқ қилиш усуллари.  Иқтисодий объектларни ва уларни ривожлантириш муаммоларини баҳолашга макроиқтисодий ёндашув. 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги устувор йўналишлар.

Миллий ҳисоблар тизими: мақсади ва тамойиллари. Иқтисодий ўсиш, унинг сифати ва манбалари. ЯИМни ҳисоблаш усуллари. Макроиқтисодиётда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар. Макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт ва ҳудудлар иқтисодиёти ўртаисдаги алоқа ва уларнинг фарқи. Иқтисодий объектлар ва жараёнларни баҳолашга макроиқтисодий ёндашув. Инвестиция бозори ва унинг моҳияти. Халқаро капитал оқимлари. Макротартибга солиш соҳасида 2017 йилдан бошлаб қабул қилинган асосий қонун ҳужжатлари.

Меҳнат бозорини тартибга солиш ва унинг мувозанатини таъминлаш шартлари. Ишчи кучининг нархи ва таннархи. Ишсизлик даражаси тушунчаси. Пул-кредит сиёсатини амалга оширишда Марказий банкнинг роли ва ўрни. Бозор шароитида нарх сиёсати. Нархларни шакллантириш жараёнига таъсир қилувчи омиллар. Инфляция, унинг моҳияти, юзага келиш сабаблари ва барқарор сақлаш механизми. Истеъмол нархлари индекси тушунчаси ва унинг ЯИМ дефляторидан фарқи.

Мулк ва унинг иқтисодий муносабатлардаги роли. Бу мезон бўйича Ўзбекистон иқтисодиётидаги мулкчилик турлари ва таркиби.

Кредит бозори ва унинг турлари. Фоиз ставкаси ва уни белгиловчи омиллар. Давлат молияси. Тадбиркорлик субъектлари молияси. Бюджетдан ташқари фондлар. Акциядорлик ҳуқуқи. Акциядорлик жамиятлари ва компаниялари. Оила иқтисодий ўсишининг демографик жиҳатлари.

Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш муаммоси. Қимматли қоғозларнинг турлари. Халқаро валюта муносабатлари. Валюта конвертацияси. Мендел Флеминг моделидаги фискал сиёсат. Валюта операцияларини тартибга солиш ва назорат қилиш. Тўлов баланси.  Инвестицияларни бошқариш. Инвестицион банклар ва муассасалар. Фонд бозори. Миллий кредит ташкилотларининг капиталлашуви ва ликвидли эканлиги. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш.  Рақобат устунлиги тушунчаси. Рақобат муҳити, рақобат ва монополия. Монополияга қарши тамойиллар. Инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғлиқлик. Миллий иқтисодиёт ва унинг таркиби. Мамлакат миллий бойлиги, унинг таркиби ва ўсиш манбалари. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида олтин-валюта захираларининг қиймати. Ўзбекистонда миллий валютанинг эркин конвертацияси: мақсадлари, вазифалари ва механизмлари. Фонд бозори. Миллий кредит ташкилотларининг капиталлашуви ва ликвидлилиги. Миллий иқтисодиётнинг самарадорлиги: мезонлар, кўрсаткичлар, такомиллаштириш йўллари.  Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсати. Ташқи савдо баланси статистикаси, 2017 йилдан бошлаб. Пул бозори. Таркиби ва тузилиши. Ўзбекистон истеъмол бозорининг хусусиятлари ва тариф сиёсати. Истеъмол ва тежамкорлик (И. Фишернинг истеъмол назарияси.
Ф.Модильяни ҳаётий цикл модели). Бозор ишига аралашиш. Мarket failure  тушунчаси. Солиқ турлари. Тўғридан-тўғри ва билвосита солиқлар. Солиқ ставкалари. Пул тизими. Пулнинг моҳияти, вазифалари ва турлари. Пул чиқариш. Иқтисодий хавфсизликнинг чегаравий қийматлари ва унинг қийматини ошириш. Аниқ мисоллар. Нақд ва нақдсиз пул айланмаси. Қоғоз ва кредит пуллари. Янги тўлов воситалари. Пул муомаласи (таъминлаш, ишлаб чиқариш, муомаладан чиқариш). Нақд ва нақдсиз пул муомаласи. Иқтисодиётни монетизациялаш концепцияси ва унинг Ўзбекистондаги даражаси.

Пул муомаласи (таъминлаш, ишлаб чиқариш, муомаладан чиқариш). Нақд ва нақдсиз пул муомаласи. Иқтисодиётни монетизациялаш концепцияси ва унинг Ўзбекистондаги даражаси.

Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг ривожланиши ва рақобатбардошликни ошириш шароитида ишчи кучига талаб ва таклифни шакллантириш омиллари. Иқтисодий самарадорлик тушунчаси ва унинг макро даражадаги мезонлари. Ўзбекистонда замонавий ташқи иқтисодий сиёсатнинг шаклланиши асослари. Аниқ мисоллар. Ўзбекистон миллий ишлаб чиқарувчисини ҳимоя қилиш ва тариф сиёсати. Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи иқтисодий алоқалари ривожланишидаги асосий йўналишлар. Аниқ мисоллар. Инфляция. Пул массасининг тузилиши. Пул ислоҳотлари. Валюта курси ва валюта паритети. Валюта бозоридаги мувозанат шароити. Халқаро меҳнат миграцияси ва унинг турлари. Ижобий ва салбий оқибатлар. Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммолари.  

Ўзбекистон “яшил” иқтисодиётининг 5 та тамойили ва уларнинг мақсадлари? Экологик макроиқтисодиёт нима? “Яшил” технологиялар иқтисодиётга қандай таъсир қилиши мумкин?

Минтақавий, субминтақавий ва миллий форумлар орқали барқарор иқтисодий ўсишга макроиқтисодий ёндашувни илгари суриш.

“Яшил” молия, технология ва инвестицияларни киритишга қаратилган “яшил” иқтисодиёт ёндашувини намойиш қилиш. “Яшил” иқтисодиётга ўтишни қўллаб-қувватлаш учун макроиқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш ва интеграциялаш нуқтаи назаридан мамлакатни қўллаб-қувватлаш.