Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт” мутахассислиги бўйича таянч докторантурага кириш имтиҳони ДАСТУРИ
7ноя
Минтақавий иқтисодиётнинг предмети, вазифалари ва тадқиқот объектлари. Миллий иқтисодиётда минтақавий ривожланиш жиҳатлари. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига кўра, Ўзбекистон ҳудудларининг табақаланиши (келиб чиқиш сабаблари ва омиллари). Минтақавий иқтисодиётга оид замонавий назариялар ва илмий мактаблар. Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари. Ўзбекистон ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий омиллари. Ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш омиллари ва чора-тадбирлари. Ўзбекистонда минтақавий ривожланишнинг асосий йўналишлари. Ўзбекистон ҳудудларининг табиий ресурслар салоҳиятидан самарали фойдаланиш омиллари. Ўзбекистонда меҳнат бозори ва аҳоли бандлигининг ҳудудий жиҳатлари. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳудудни ривожланиш қонуниятлари, тамойиллари ва хусусиятлари. Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳудудий таркиби. Ўзбекистонда саноатни ривожлантиришнинг ҳудудий хусусиятлари. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда инфратузилманинг (ижтимоий, ишлаб чиқариш ва бозор) ўрни ва аҳамияти. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигининг ҳудудий таркиби. Ҳудудларни барқарор ривожлантиришда институционал омилларнинг ўрни. Ҳудудларни комплекс ва мутаносиб ривожлантириш, оқилона ихтисослаштириш. Келажакда ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. Меҳнат миграцияси - ҳудудлар учун омиллар, сабаб ва оқибатлар. Ўзбекистон ҳудудларидаги демографик вазиятни баҳолаш. Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш йўллари. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳудудий жиҳатлари. Минтақаларни ривожлантиришда туризмнинг ўрни ва аҳамияти. Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида маҳаллий бюджетларнинг шаклланиши. Махсус иқтисодий зоналар ва уларнинг аҳамияти. Қишлоқ жойларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари. Иқтисодиёт тармоқлари ва секторларини (саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш) ҳудудларда ўсиш нуқталари сифатида жойлаштириш. Ўзбекистон ҳудудларидаги экологик муаммолар. Ҳудудларни ривожлантиришнинг самарали шаклларини (эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, кластерлар ва бошқалар) ишлаб чиқиш. Маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва бюджетлараро муносабатлар. Ҳудудий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш услубиёти ва амалиёти. Ўзбекистонда урбанизацияни ривожлантириш хусусиятлари ва истиқболлари. Ҳудудларда инфратузилмаларни ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари. Ўзбекистон ҳудудлари саноатининг ривожланиш даражасини баҳолаш. Меҳнат салоҳиятининг ҳудудий жиҳатлари. Минтақа иқтисодиётини инновацион ривожлантиришнинг манбалари ва омиллари. Ҳудудларда иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари. Меҳнат миграциясининг минтақа меҳнат бозорига таъсири. Ўзбекистон ҳудудлари экспорт салоҳиятини баҳолаш. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тартибга солишнинг қонунчилик асослари. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогнозлаш усуллари. Минтақа иқтисодиётини молиялаштириш манбалари. Кичик саноат зоналарининг моҳияти ва тушунчаси. Кобб-Дугласнинг ишлаб чиқариш функцияси ва уни ҳудудлардаги иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда қўллаш имкониятлари. Ҳудудларда инвестицион сиёсатнинг асосий йўналишлари.
Туман иқтисодиёти ўсиш драйверларини аниқлаш усуллари. Кичик саноат зоналарининг ҳудудлар иқтисодиётидаги роли. Соҳа ва тармоқларда кластерларни шакллантиришнинг ҳудуд иқтисодиётига таъсири.